» » КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!


Бисмиллиаҳир роҳманир роҳийм
Муҳтарам юртдошлар, азиз ватандошлар бутун дунёга, инсонларнинг соғлиғига хавф солиб турган Коронавирус инфекцияси, пандемия ҳолати ҳали юртимизни тарк этгани йўқ. 
Албатта бу синовли кунларни тезроқ ниҳоя топиши ва  ҳавфни енгиб ўтишнинг ягона йўли карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш билан бўлади.
Аллоҳ таоло Қурьони каримда шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳга,  Расулига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинг»,  деб марҳамат қилади.
Албатта ҳозирги вақтда ояти каримага мувофиқ ҳар-бир фуқаро  карантин қоидаларига риоя қилишлари шартдир. Чунки, Ислом динида аввало инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун туради.
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
Икки неьмат  бор,  кўпчилик бунинг қадрига етмайди. Булар – хотиржамлик ва саломатликдир - дедилар.
Азиз юртдошлар, бу синовли кунларнинг ортида албатта хурсандчилик кунлари ҳам келади. Демак, ҳар биримиз бундай синовлардан саломат чиқишимиз учун ўз соғлиғимиз ҳақида қайғуриб, шифокорларнинг кўрсатмасига риоя қилиб, ўзимизни ва оиламизни саломатлигини сақлаб қолайлик,  ана шунда касалликнинг  олдини олган бўламиз.
Аллоҳ таоло юртимизни тезда бу балодан фориғ қилиб, ўзининг раҳматидан барчамизни баҳраманд қилсин! ОМИН.


Т. РАВШАНОВ,
Булунғур тумани бош имом-хатиби.

комментариев