» » Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

    Бугун Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг 6-сессияси бўлиб ўтди. Унда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ва ҳуқуқ тартибот органлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар, ОАВ ходимлари иштирок этишди. 
      Сессия ишини туман ҳокими Б. Бобоназаров олиб борди. Сессия аввалида, туман ҳокими кун тартибидаги масалаларнинг барчаси долзаб эканини, шу сабабли депутатларни эътиборли бўлиб, янада фаол иштирок этишга чақирди. Шундан сўнг кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди:   
1.  Пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида.
2.  Инвестициялар жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш борасида кўрилаётган чоралар ҳамда инвестиция дастурларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида.
3.  Тойлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 5 ойлик ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
4.  Солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзларининг амалда қўлланилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чораларнинг амалдаги ижроси тўғрисида.
5.  Жамоат тартибини сақлаш ва худудда карантин тадбирларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш холати хақида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Тоғаевнинг ахбороти тўғрисида.
6.  Тойлоқ туманида дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини қатъий назоратга олиш ҳолати, шунингдек, пандемия даврида 2-секторда олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан 2-сектор рахбари. туман прокурори Ф.Абдухаликовнинг ахбороти тўғрисида.
Муҳокамадан сўнг кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишлича қарорлар қабул қилинди.

комментариев