» » 8 нафар ўқувчи мактабни олтин медал билан битирди

8 нафар ўқувчи мактабни олтин медал билан битирди


   Тойлоқ туман  халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 2932 нафар ўқувчилар  11- синфни тугатиб, улардан 8 нафари олтин ва 6 нафари кумуш медаллар соҳиби бўлди.  Жумладан, 1-умумтаълим мактабининг икки нафар битирувчиси Равшан Нафасов ҳамда Зебо Усмонова, 11-мактабдан Муҳриддин Абдурашидов, Ҳожиқурон Жафаров, 21-мактабдан Жумақулов Далер, 23-мактабдан Комила Ҳакимова, 30-мактабдан Самадова Дилобар, 59-мактабдан Абдуллоев Беҳрузлар мактабни аъло баҳоларга битириб, олтин медал билан тақдирланишди. 

   Эришилаётган бундай ютуқларда ўқитувчи педагокларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта.  
  Бугун туман ҳокими Б. Бобоназаров туман халқ таълими бўлими ходимлари билан биргаликда юқорида исмлари қайд этилган ўқувчиларнинг хонадонларига бориб, уларни ютуқ билан қутлашди.  Битирувчиларнинг кўксига медалларни тақиб, уларнинг ота-онаси ва ўқитувчиларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

комментариев