» » Қишлоқ хўжалиги техникаларига бериладиган техник гувоҳномалар янгисига алмаштириладими?

Қишлоқ хўжалиги техникаларига бериладиган техник гувоҳномалар янгисига алмаштириладими?

Юридик ва жисмоний шахслар учун янги намунадаги, пластик кўринишга эга  техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш жараёни ўртача 10-15 дақиқада амалга оширилмоқда. 
Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси туман бўлими томонидан  2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 1050 дан ортиқ ўзи юрар техникалар ва 550 дона ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги агрегатларининг электрон базаси  шакллантирилди.
Таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарори билан  Инспекциянинг туман бўлими томонидан биринчи марта тракторчи-машинист гувоҳномасини олмоқчи бўлган фуқаролар учун сифатли давлат хизматлари кўрсатиш ташкил этилган. Жумладан, бирламчи ҳужжатлар тўплами шакллангач, мурожаат қилувчиларнинг билим ва малака даражаси мутахассислар иштирокида синовдан ўтказилади. Имтиҳондан мувафаққиятли ўтганларга тезкорлик билан янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси берилиши таъминланмоқда. Замонавий компьютер техникаси асосида мазкур жараён бир зумда амалга оширилади. Айни кунларда юридик ва жисмоний шахслар учун янги намунадаги, пластик кўринишга эга  техник паспорт ва техник гувоҳнома берилмоқда. 


Улуғбек БОТИРОВ,
Агросаноат мажмуи  устидан назорат 
қилиш инспекцияси туман бўлими 
 катта инспектори.

комментариев