» » Картошка куясига қарши кураш чоралари ўрганилди

Картошка куясига қарши кураш чоралари ўрганилди

Ғўлба агротехсервис агрофирмаси ҳудудидаги "Зиёбек Омад нур" фермер хўжалигида "Картошка куяси ва унга қарши кураш чоралари" мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Унда "Ўздав карантин илмий маркази ходими Биология фанлари номзоди, доцент Қаландар Бобобеков деҳқон ва фермерларга картошка куясига қарши курашиш борасида тавсияларини: картошкада учрайдиган ҳар хил касалликлар, зараркунанда, ҳашоратларга қарши курашиш йўллари ва уларнинг хосилдорликка бўлган таъсири, ҳозирги кундаги замонавий кимёвий препаратлар турлар ва уни ишлатиш тартиби тўғрисида маълумот бериб ўтди.
   Шунингдек семинарда Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ички етакчи агроном инспектори О. Мирзаев, Ташқи етакчи агроном инспектори Ш. Эргашев, туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи ўринбосари Ш. Холов, Тойлоқ туман ўсимликлар карантини агроном инспектори М. Асрорхонов ҳамда 20 дан ортиқ фермер хўжаликлари раислари иштирок этишди.


 Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев