» » Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги


Ҳурматли журналистлар
Сизларни, шарафли касб фидойиларини касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 
Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.
Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўрамиз.
Буюк ва муқаддас Ватанимиз — мустақил Ўзбекистон бугун ўз мустақил йўли, ўз сўзи билан дунё ҳамжамияти орасида ўзига хос мустаҳкам нуфуз ҳамда мавқега эга. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни тарғиб этадиган сиз қалам аҳлининг Ўзбекистон тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли хизматлари эса самимий эҳтиромга лойиқ.
Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва захматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Яратганнинг иноятидир.
Сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканман, касбингиздан доимо барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, дейман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилайман. Қаламингиз бундан-да ўткир, айтар сўзингиз янада кескир бўлсин!
Б. БОБОНАЗАРОВ,
Тойлоқ туман ҳокими
.

комментариев