» » ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ТОЙЛОҚЛИК ЖУРНАЛИСТЛАРНИ КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ТОЙЛОҚЛИК ЖУРНАЛИСТЛАРНИ КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни байрами муносабати билан туман ҳокимлиги вакиллари, секторлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари «Қўшчинор» газетаси таҳририятида бўлиб, жамоа аъзоларини касб байрами билан муборакбод қилишди ва уларга ҳокимлик “Фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширишди.


   Сўзга чиққанлар туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман прокурори Ф. Абдухолиқов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов ва бошқалар ижодий жамоа фаолиятига муваффақиятлар тилашди. 


   Газета муҳаррирининг ўринбосари А. Нисоров юксак эҳтиром учун ҳокимлик раҳбарларига самимий миннатдорчилик билдирди.

комментариев