» » 1-синфга қабул жараёни 6 июлдан бошланади

1-синфга қабул жараёни 6 июлдан бошланади

Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, 1-синфга ўқувчиларнинг ҳужжатлари:➖ 6-31 июль кунлари бириктирилган микроҳудуд доирасида;
➖ 1-25 август кунлари мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқари қабул қилинади.
Шунингдек, пандемия шароитида ота-оналарнинг мактабларда тўпланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни qabul.maktab.uz орқали (5 июлдан) онлайн навбат асосида амалга оширилади. Дастур Тошкент шаҳрида муваффақиятли татбиқ этилса, кейинги ўқув йилидан бошлаб бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий қилинади.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020-2021 ўқув йилида Республика бўйича жами 650 116 нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган

комментариев