
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча Тойлоқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 180 та эҳтиёжманд оилаларга жами 15 тоннадан ошиқ картошка уруғи бепул тарқатилди.
- Режага кўра жами 250 та оилага картошка уруғи тарқатиш белгиланган. Айни дамда қолган 70 та хонадоннинг картошка уруғига бўлган эҳтиёжи ўрганилмоқда. Ҳисоб-китоб қилингач, яна уруғлик олиб келинади ва тарқатилади, – дейди марказ директори ўринбосари Шавкат Дониёров.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев