» » “БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ” ТАМОЙИЛИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

“БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ” ТАМОЙИЛИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

2020 йил 24 илюь куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида имзоланди.Эндиликда Ўзбекистонда Жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб – умумюрисдикция судлари ташкил этилади.
Жумладан, вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судларини ташкил этилади, - дейилган фармонда.
Шунингдек, туман ва шаҳарлар миқёсида 199 та маъмурий судлар фаолияти тугатилиб Қорақалпоғистонда ва вилоят марказларида ва Тошкентшаҳрида 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади. Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институтини жорий этилади. Бундан буён жиноят ишлари дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун судья ишни 7 сутка ичида прокурорга қайтариши керак бўлади.
Шу билан бирга, “Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади. Яъни, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади, бир судда ишларни икки босқичда (биринчи ҳамда апелляция ёки кассация) кўриш амалиётига барҳам берилади.

М. ЭРГАШЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ
тумани судининг раиси.

комментариев