» » Маъмурий жавобгарлик ўрнига йиғим

Маъмурий жавобгарлик ўрнига йиғим

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 218-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

➡️Ушбу қонун лойиҳасида божхона органи томонидан божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, маъмурий жавобгарлик ўрнига ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йиғим ундирилиши назарда тутувчи банд билан тўлдирилмоқда. 
➡️Бу ўз ўрнида, республика ҳудудида ҳаракатланаётган ташувчиларга нисбатан ҳуқуқбузарлик расмийлаштирмасликка ва маъмурий тартиботларнинг қисқаришига, соддалаштирилган тартибда ягона белгиланган ставкада божхона йиғимини ундириш, божхона тартиботларининг шаффофлигини янада ошириш, чегара ўтказиш пунктларида ташувчиларининг тезроқ ҳаракатланишини таъминланишига хизмат қилади.
➡️Мазкур йиғимни жорий этилиши республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги, божхона тартиботларининг соддалаштирилиши ва шаффофлигини янада ошириш ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулай шарт-шароитлар яратилишига ҳамда бюджетга ўртача 2 баробарга кўп (385 млн сўм) йиғим ундирилишига олиб келади.
➡️Бундан ташқари, Маъмурий ишлар бўйича судларнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2274-моддаси билан кўриб чиқилаётган маъмурий ишларни кескин қискаришига олиб келади.
Масалан, 2019 йилда ушбу модда билан 1728 та маъмурий иш қўриб чиқилиб, 942 та суд ишида хуқуқбузарлар иштирок этмаган. Шундан, 841 та ҳолатда 185,6 млн сўм миқдорида жарима ундирилиши белгиланган. 
➡️Шунингдек, лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигига киритилган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Қонуни лойиҳаси (ID-19561) нормалари билан мувофиқлаштирилмоқда.
➡️Қонун лойиҳасини қабул қилиш Давлат бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни келтириб чиқармайди.
Лойиҳа муҳокамаси 2020 йил 19 августга қадар давом этади.


Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

комментариев