» » Судлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари янада кенгайтирилади

Судлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари янада кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган  видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишида, муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида, суд фаолиятида рақамли технологиларни кенг жорий этиш бугунги кун давр талаби эканлигини таъкидлаб, жорий йил якунига қадар Олий судда ягона “Адолат” ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш вазифаси юклатилди.  Буни натижасида барча учун судларга электрон мурожаат қилиш, мурожаатлар ҳолатини онлайн тарзда кузатиш, тарафларга маълумотларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилади. 
Бу борада дастлаб қилинган ишларга тўхталадиган бўлсак, “E-XSUD” дастури яратилиб, судларга кенг тадбиқ қилинди. 
Бу дастур орқали судга келган барча ҳужжатлар электрон тарзда рўйхатдан ўтади, судьялар ўртасида ишлар автоматик тақсимланади, суд қарорлари интернет тармоғида эълон қилинади, ижро ҳужжатлари электрон шаклда ҳудудий мажбурий ижро бюроларига юборилади ва ишлар тергов органларидан электрон шаклда судга келиб тушади. 
Шу билан бирга, бугунги кунда замонавий типда қурилган жиноят ишлари бўйича Тойлоқ ва Иштихон туман судларини биносини киришида ўрнатилган “Инфокиоск” аппарати орқали суд идорасига келган ҳар бир фуқаро суд қарорлари ва ўзига кераклиги бўлган ҳужжат намуналарини чиқариб олиш, судга электрон тарзда мурожаат қилиши, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиши, суд раисини қабулга ёзилиши, иши қачон кўрилишини билиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. 

Шунингдек, Президентимиз ўз маърузаларида судлар жорий йилда видеоконференция алоқа тизими билан 100 фоиз қамраб олиниши лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳар судларини аксариятида видеоконференция алоқа ўрнатилган бўлиб, бу ишларни кўришда судларга ва суд мажлисига қатнашувчи томонларга бир қанча қулайликлар яратмоқда. 
Жумладан, узоқ бир вилоят ёки туманда яшовчи жабрланувчи, гувоҳ ёки бошқа процесс иштирокчилари ўзлари яшайдиган вилоят ва туман судида ўрнатилган ВКС орқали суд мажлисларига қатнашади ва бу эса ўз навбатида фуқароларни ортиқча оворагарчилигини олдини олиб, фуқароларга бир қанча енгилликлар туғдиради. 
Шу билан бирга, судларнинг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада кенгайтириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 24 июль куни қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ҳам ўз аксини топди.  
Мазкур қилинган ишлар “Адолат” ахборот тизимини комплекс ишга тушириш борасида қўйилган дастлабки қадамлар десак адашмаган бўламиз. 
 М. ЭРГАШЕВ,
Жиноят ишлари бўйича 
                        Тойлоқ туман судининг раиси.                                                       

комментариев