» » МАВСУМ ОЛДИДАН: кўп қаватли уйларда иситиш тизими ишлайдими?

МАВСУМ ОЛДИДАН: кўп қаватли уйларда иситиш тизими ишлайдими?

   Мавсумни беталофат, кўнгилхотиржамликда ўтказиш мақсадида жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
   Хусусан, туманимизда ҳам кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Бугун туман ҳокимлигида ана шу ишчи гуруҳ иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда туман  Уй-жой коммунал хизмат курсатиш бўлими бошлиғи Қаҳрамон Ражабов  кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва ҳар бир ишчи гуруҳ аъзоси ўз соҳаси бўйича  жойлардаги мавжуд камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди. 
    Шундан сўнг ишчи гуруҳ Чароғбон ҳамда Боғичинор маҳалларида жойлашган 9 та кўп квартирали уй-жойлардаги аҳвол билан танишди. Хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Шунингдек,  Мустақилик байрами олдидан кўча ва бино атрофларини ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

комментариев