» » Қозихонада наврўз сайли

Қозихонада наврўз сайли


Қишлоқ клубида ўтказилган байрам тантаналарида мингдан ортиқ киши иштирок этди. Дошқозонларда наврўз таоми-ҳалим ва сумалак тайёрланиб, дастурхонга тортилди. Туманимизнинг таниқли санъаткорлари — Баходир, Илҳом ва Суҳроб Сирожиддиновлар ижросидаги шўх, дилрабо тароналар байрам қатнашчилари қалбига бир олам шодлик бахш этди. Миллий кураш, варрак учириш, хўроз жанги каби халқ ўйинлари ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида қишлоқ ўйингоҳида футбол мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда қатнашган «Қўшчинор» газетаси муҳаррири М.Йўлдошева қозихоналикларни Наврўз айёми билан муборакбод қилди.


комментариев