» » МТТлар фаолиятини бошлашга тайёрми?

МТТлар фаолиятини бошлашга тайёрми?

40-сонли мактабгача таълим ташкилотида 2020 йил 21 августдаги  0373-20-сонли CОVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблари асосида  давлат  мактабгача  таълим ташкилотлари фаолиятини  босқичма-босқич бошлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. 

Семинарда тумандаги 42 та мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари ва ҳамширалари иштирок этишди.
Ўтказилган семинар давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда катта ва тайёрлов гуруҳлари ота-оналари ҳамда тарбияланувчиларининг санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида қабул қилиниши, машғулот ҳамда овқатланиш  жараёнига оид долзарб масалаларда сўз юритилиб, тушунчалар берилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев