» » Сайёр қабул – мурожаатлар ечимига хизмат қилади

Сайёр қабул – мурожаатлар ечимига хизмат қилади

   Бугун Бирлик маҳалла фуқаролари учун  туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Халқ қабулхонаси туман бўлимида ўтказилган қабулда туман ҳокими Б.Бобоназаров, Халқ қабулхонаси бўлими мудири Қ. Исмоилов, сектор раҳбарлари, туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
   Унда фуқаролардан жами 28 та мурожаат келиб тушди. Жумладан, улар уй-жой, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш ва бошқа ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. 
    Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди, айримлари ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи масалаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

комментариев