» » “Она тили - миллатнинг руҳидир”

“Она тили - миллатнинг руҳидир”

22 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Гвардиясига қарашли туманимиздаги 69932 ва 98149-сонли ҳарбий қисмларда “Она тили - миллатнинг руҳидир” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 
 Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи, туман ҳокимлиги мутахассиси, туман мудофаа бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари иштирок этишди.
 Тарғибот тадбирида туман адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоров сўзга чиқиб, “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳақида батафсил тўхталиб  ўтди. 
Шунингдек, иштирокчиларга Адлия вазирлигининг Advice.uz интерактив ахборот портали ва телеграмдаги “huquqiyaxborot” каналининг афзалликлари ва ундан фойдаланишлари бўйича тавсиялар берилди.
 
М. ДАВРОНОВ,
 Бўлим бош маслаҳатчиси.

комментариев