» » Тойлоқ тумани ҳокими Баҳодир Бобоназаровнинг тиббиёт ходимларига байрам табриги

Тойлоқ тумани ҳокими Баҳодир Бобоназаровнинг тиббиёт ходимларига байрам табриги

    Қадрли  шифокорлар!  
  Ғоят масъулиятли, айни пайтда олижаноб ва шарафли касб эгалари бўлган  азиз тиббиёт ходимлари!                

Яхши биламизки,  2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда сизнинг касб байрамингиз  сифатида кенг нишонланмоқда.Сиз,  шифокорларни барча — эзгу ниятли, оқ кўнгил, меҳрибон қалби беғубор инсонлар қиёфасида кўришни истайди ва кўради ҳам. Президентимиз бежизга: «Биз сизларнинг тимсолингизда халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз», деб  айтмаганлар. Бу эътироф айни пайтда туманимиз тиббиёт мусассаларида фаолият олиб бораётган шифокорларимиз, ҳамда кўп йиллар ўз касбини эъзозлаб,  бугунги кунда пенсияда бўлган тажрибакор тиббиёт ходимлари  меҳнатига ҳам берилган муносиб баҳо, деб ўйлайман.  Айниқса, бу йилги мураккаб синов — коронавирус деган офат инсон ҳаётига жиддий хавф солган  шароитда, сизнинг матонатингиз, фидокорлик ва жонкуярлик каби фазилатларингиз  бутун бўй-басти билан намоён бўлди. Чиндан ҳам сиз кунни тунга ва яна тунни кунга улаб сабот – бардош билан меҳнат қилдингиз. Билим ва маҳоратингиз, беғараз хизматингиз, касбингизга меҳр ва садоқатингиз билан халқимиз ишончига сазовор бўлдингиз. Туман ҳокимлиги сизнинг  самарали меҳнат қилишингиз учун барча шароитларни яратиб беришни устувор вазифа, деб билади ва бу борада барча имкониятларни ишга солади.
        Сиз, саломатлик посбонларини  касб байрамингиз билан чин юракдан муборакбод қилиб,  эл соғлиғи йўлидаги эзгу ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилайман! Барчангизга, Аллоҳдан мустаҳкам  соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт, ҳаётда ва меҳнатда омад сўрайман! 
        Байрамингиз муборак бўлсин, азиз шифокорлар!

комментариев