» » ​​Тойлоқда бандликка кўмаклашиш маркази қошида иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлади

​​Тойлоқда бандликка кўмаклашиш маркази қошида иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлади

 Бюронинг қурилиш ишлари 0,10 га майдонда “Алишер трансқурилиш” МЧЖ бош пудратчилигида 1,9 млрд. сўм маблағ эвазига амалга оширилди. 


Бюрода эркаклар ва аёллар кутиш заллари, 20 ўринли ошхона ва ётоқхона, иш қуролларини ижарага бериш хонаси, ички ишлар ва тиббиёт ходими хоналари, бюро ходимлари хонаси, маънавият хонаси ва ювиниш хоналари мавжуд. 


Бюро томонидан иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга хизматлар текин кўрсатилиши билан ҳам аҳамиятли бўлиб, қуйидагилар бюронинг асосий вазифаси этиб белгиланган:


- вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;


- фуқароларга бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касбга тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;


- бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;


- иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;


- фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;


- иш берувчилар ва бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;


- жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.

комментариев