Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий-мусиқий қисмига навбат берилди. Унда туман ҳокими Б. Бобоназаров, сектор раҳбарлари, ота-оналар ва ўқувчи-ёшлар, санъаткорлар иштирок этишди.
Тадбирни очиб берган туман ҳокими Б. Бобоназаров ёшларга оида давлат сиёсати борасида туманда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, у ўз сўзида ёшларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида туман ҳудудида 18 та министадионлар қуриш режалаштирилгани, қолаверса, эндиликда, нафақат ёшлар балки маҳалланинг кекса-ю ёши ҳар куни соат 16:00 да то 23:00 га қадар мактаб стадиони ҳамда спорт залларидан бепул фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, туманда ташкил этилаётган ахборот ресурс марказида ўқувчи-ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.
Туман маданият бўлими ходимлари ҳамда 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди. Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда “Ёшлар фестевали”да фаол иштирок этгани учун 21-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Фариза Сайфуддинова 84112-ҳарбий қисм командирининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
-Бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган ҳунармандчилик йўналишидаги ўймакорлик тўгарагининг фаол аъзосиман, дейди 12-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Самариддин Обрўев. – Икки йилдан бери шу тўгаракка қатнашиб, тахтадан ажойиб буюмлар ясашни, унга сайқал беришни ўргандим. Ўймакорлик санъати мени ўзига сеҳрлаб олди, десам ёлғон бўлмайди. Бўш қолдим, дегунча тўгарак раҳбаримиз Зафар Ҳайдаровнинг ёнига шошаман. Келажакда ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшаман.
“Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша!” шиори остида ўтказилаётган фестиваллар ёш авлод истеъдоди ва иқтидорини юзага чиқариш, уларни муносиб рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. Шу боис ўғил-қизларнинг ушбу тадбирга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораяпти.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
комментариев