» » “Мен ҳам Ватан ҳимоячиси бўламан!”

“Мен ҳам Ватан ҳимоячиси бўламан!”

  Бугунги кунда ҳарбий соҳага қизиқмаган ёш бўлмаса керак. Кўча-кўйда учратган ҳар бир ёшдан келажакда ким бўлмоқчисан деб сўрасангиз албатта аскар бўламан деб жавоб беришади. 
  “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тойлоқ туманидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят Кенгаши ҳамкорликда Тойлоқ туманидаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да “Эр йигитни эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади” ғояси асосида ватанпарварлик фестивали ташкиллаштирилди.
Бугунги кунда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш устувор вазифаларимиздан бўлиб қолмоқда.
 Фестивал давомида қурол-аслаҳалар кўргазмаси ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ташкиллаштирилди. 

комментариев