
Аммо сўнгги йилларда турли сабабларга кўра, оила ажримларининг ошиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Ёш оилалар вакилларининг никоҳга бўлган масъулиятсизлиги, фарзанд тақдирига бўлган лоқайдлик бир сабаб бўлса, ёш оилаларга маслаҳат бериб, уларга бош бўлиш ўрнига ғурур ва кибрга берилган, боласининг айбларини хаспўшлайдиган ота-оналардаги шошқалоқлик яна бир сабаб бўлмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, ўтган 2020 йилда Тойлоқ туманида 93 та оила ажралиш учун судга ариза берган. Бу кўрсатгич 2019 йилга нисбатан 49 тага камайган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 47 та оила сақлаб қолинган.Тумандаги мавжуд 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи нотинч оилалар рўйхати шакллантирилган ва улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чора-тадбирлари кўрилди. Яъни эр-хотин, қайнона-келин, қайнона-куёв ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир тараф билан алоҳида суҳбатлар олиб борилиб, муаммоларнинг туб моҳияти аниқланган. Нотинч оилалар муросага келтирилиб, маҳалладаги намунали оилалар ва маҳалла фаолларидан мураббийлар бириктирилган. Қолаверса, бу тоифадаги оила аъзолари “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмаси, ҳудудда истиқомат қилаётган намунали оилалар, обрў-эътиборли, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган зиёли, кайвони онахонлар ва отахонлар, бошқаларга тарбиявий таъсир қила оладиган фаоллар, психологлар иштирокида тарғибот тадбирлари ва машғулотларга жалб этилмоқда. Натижада жорий йилнинг дастлабки чораги мобайнида туман бўйича 325 та оилавий ажримларнинг олди олиниб, эр-хотинлар яраштирилди. Энг қувонарлиси, бунинг самараси ўлароқ, 589 нафар боланинг тирик етим бўлиб қолишига чек қўйилди.
Тадбир давомида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 7 нафар эр-хотин яраштирилди. Уларнинг ҳаётлари қайта тикланганлиги, фарзандларининг тирик етим бўлиб қолишининг олди олинганлиги сабабли миннатдорчилик рамзи сифатида ярашган эр ва хотинларга туман ҳокими ўзининг қимматбаҳо совғаларини топширди. Шунингдек, тадбирда оғир шароитдаги хотин-қизларга маиший техникалар совға қилинди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев