» » Уюшмаган ёшлар учун сайёр қабул

Уюшмаган ёшлар учун сайёр қабул


   Бугун Тойлоқ тумани “Адас” МФЙда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосариАкрам Ҳалимов уюшмаган ёшлар ҳамда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
    Оммавий сайёр қабулдавилоят ДХХ бошлиғи ўринбосари Рустам Чориев,туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

   Сайёр қабулда нафақат тойлоқликлар балки Ургут, Булунғур, Пастдарғом ҳамда Самарқанд шаҳри фуқаролари ҳам мурожаат қилишди. Қабул давомида фуқаролардан фуқаролик паспортини олиш, электр симёғочларни янгисига алмаштириш, уй-жой, бандлик, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш каби масалалар юзасидан жами 39 та мурожаатлар келиб тушди.
    - Ёш оиламиз. Мен ҳам турмуш ўртоғим ҳам ишсизмиз. Сайёр қабулда турмуш ўртоғимни ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилдим. Мурожаатимиз ижобий ҳал бўлди. Турмуш ўртоғим эртадан туман марказида қад ростлаётган кўп-қаватли уй-жойлар қурилишида ишлайдиган бўлди, - дейди Адас МФЙда яшовчи У. Раҳимова.

    Сайёр қабулдан сўнг 16 ёшга тўлган 5 нафар йигит-қизларга шахсни тасдиқловчи ID-карталар топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев