» » БУЮК СИЙМОЛАР – ЁШЛАР ҚАЛБИДА

БУЮК СИЙМОЛАР – ЁШЛАР ҚАЛБИДА

     Самарканд вилояти Миллий гвардия бошкармасининг Тойлок туманида жойлашган 69932- харбий кисмида  туман халк таьлими ва   Мудофаа ишлари булимлари билан хамкорликда ҳамда  44-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 
Улуғ ўзбек шоири, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда  шоир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган ушбу бадиий кечада ҳар иккала адибнинг сара асарларидан парчалар ҳамда ғазаллар ижро этилди.
Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган навоийшунос ва бобуршунос олимлар ўзларининг илмий изланишлари бўйича  қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашдилар.. 
                     Отабек САНАҚУЛОВ,
                     ҳарбий хизматчи, подполковник.
                             Мирзо ЭРГАШЕВ, 
                         мактаб директори ўринбосари.

комментариев