» » Фан ойлиги фаолликка чорлайди

Фан ойлиги фаолликка чорлайди

Ўқувчиларнинг фикрлаш қобилияти ва тафаккурини ўстиришда аниқ фанларнинг аҳамияти катта. Математика ва информатика фан ойлиги муносабати билан мактабимизда режа асосида ушбу фанларга оид очиқ дарслар, турли танловлар, викториналар, мусобақалар ва кўргазмалар ташкил этилди. 
Беллашувларда юқори синф ўқувчилари алоҳида-алоҳида бўлиб, қизғин баҳсларга киришдилар. Математик амалларни тўғри бажариш, мантиқий фикрлашга оид қизиқарли саволлар ўғил-қизларнинг жамоа бўлиб ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш, масалаларни турли усулларда ечиш кўникмаларини синовдан ўтказди. 
Интеллектуал беллашувда энг юқори балл тўплаган 7-8-синф ўқувчилари ғолиб сифатида эътироф этилди.
Бундай тадбирлар ўқувчиларни бадиий ва илмий-оммабоп китобларни янада кўпроқ мутолаа қилишга ундаб, келгусида билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларида ўз билим ва иқтидорларини синовдан ўтказишда кўмаклашади. 

Н. ОРЗИҚУЛОВА, 
М. МУРОДОВ,
54-мактабнинг математика ва информатика фани ўқитувчилари.

комментариев