» » “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирга старт берилди

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирга старт берилди


  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йилнинг 27 январ куни ўтказилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича алоҳида топшириқ берилган эди. Ушбу топшириқ ижросини сифатли ва мазмунли ўтказиш мақсадида бугун туман марказий ўйингоҳида  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
   Тадбирда ижтимоий-маънаий кўмакка муҳтож инсонлар, ёшлар, жумладан уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар вакиллари, нуронийлар, хусусан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.
    -Бу тадбир аҳолига хусусан, ёшларга инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик ғояларини сингдириш, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик хиссини кучайтириш, Ватанга муҳаббат туйғусини ошириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, илм ўрганиб, ҳалол меҳнат қилиб, жамиятда муносиб ўрин эгаллаб келаётган давлат хизматчилари ва тадбиркорларнинг машаққатли меҳнат фаолиятларидан ёшларни келажакка бўлган ишончини мутаҳкамлаш,амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида уларни хабардор қилиш каби эзгу мақсадлар йўлида ўтказилмоқда, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев.
   Дастлаб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Х. Очилов, вилоят прокурорининг ўринбосари С. Файзиев ҳамда Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров ҳамда туман секторлари раҳбарлари мактаб ўқувчилари томонидан 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар кўргазмаси билан танишишди.
   Шундан сўнг, туман ҳокими Б. Бобоназаров тадбирни очиб, “2021 йил ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича кўрилаётган амалий ишлар тўғрисида сўз юритди.
   “Бир зиёли ­ бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида маҳаллага бириктирилган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Хуршид Нуруллаев инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик ғояларининг инсон камолатидаги аҳамияти ҳамда олиб борилаётган ислоҳатларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида фикр билдирди.
   Тадбирда “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар учун “Ёшлар 1+1” дастури доирасида савдо саноат палатаси томонидан ташкил этилган ўқув курсини тамомлаган ёшларга сертификатлар ҳамда Боғичинор маҳалласида 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчиларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
  Туманимиз спортчилари ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари ёшлар қалбида ватанпарварлик ҳиссини жўш урдирди.
    Тадбирни туман маданият бўлими ходимлари мусиқий чиқишлари билан давом эттирди.
   Бу каби тадбирлар туманимизнинг барча маҳаллаларида ўтказилиши режалаштирилган.  

комментариев