» » Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди


Унда сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар, сиёсий партиялар, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда маҳаллар раислари иштирок этишди.
   Сессия кун тартибига қўйилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1.  “Ёшлар дафтари”га киритилаётган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан туман ҳокими ўринбосари Ж.Хақбердиевнинг ҳисоботи;
2. “Аёллар дафтари”ни юритилиши ва ушбу дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги” юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Қуватованинг ҳисоботи тўғрисида;
3. “Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан туман ҳокими маслаҳатчиси Ф.Мирбабаевнинг ҳисоботи тўғрисида;
4. Ташкилий масала.
   Унда таъкидландики йил бошида тумандаги (18-30 ёш) ёшлар 46713 нафарни ташкил этиб, бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”ни намунали ташкил қилиш бўйича 4 та сектор кесимида жами 31 807 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, 40748 нафар ёшлардан сўровномалар олинди. Жумладан 20508 нафар (18-30) ёшдаги ўғил (эркак)лар бўлса, 19693 нафари қиз (аёл)ларни ташкил этади.  Бу кўрсатгич туман бўйича 87,2 %ни ташкил қилади.

  “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати юзасидан 5 гуруҳга, яъни, боқувчисини йўқотган, ёлғиз она, турмушидан ажрашган, оилали, оила қурмаган каби гуруҳларга бўлиб, ногиронлиги юзасида тоифалаб олинди ва уй-жойга муҳтожлиги, ўзгалар парваришига муҳтож, оғир жарроҳлик операция қилинишига, енгил жарроҳлик операция қилинишига муҳтож кам таъминланган, ҳимоя ордери олишига муҳтож, моддий ёрдамга муҳтож, нотинч ва низоли оилада яшаётган аёл, тадбиркорлик бошлаш учун кредит олиш истагини билдирган, бандлигини таъминлашга муҳтож ишсиз аёллар сонига аниқлик киритилди ва 2021-2022 йиллар учун дастур ишлаб чиқилди.
   Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилди: Шарипов Адхам Аъзамжонович – Тойлоқ тумани ҳокимлиги Молия бўлими мудири этиб тайинланди.

   Кун тартибига киритилган барча масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилгач, Халқ депутатлари туман кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

комментариев