» » Хўжақишлоқ янада обод бўлади

Хўжақишлоқ янада обод бўлади

Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида туманимиз ҳокими Б. Бобоназаров раислигида 2019 йилда «Обод қишлоқ» дастурига киритилган  Хўжақишлоқ қишлоғини ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил қилиш ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифалар режасини тузиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда III сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳаммедов, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик бўйича ўринбосари Т. Ҳожиқулов, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўлими бошлиғи Ж.Ҳайитов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.  

    Мажлисда фаоллар томонидан киритилган таклифлар муҳокама қилиниб, маъқул, деб топилганлари «Обод қишлоқ» дастурига киритилди. Ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти, 30-умумтаълим мактаби, 32-мактабгача таълим муассасаларини қайта реконструкция қилишга старт берилди.   Шунингдек, қишлоқнинг 7 километрлик ички йўлларини таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўп қаватли уйлар олдидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини қуриш каби ишлар режаси тузиб олинди. 

Н. РАҲМАТОВА.

комментариев