» » ...Турмуш бўлар чиройлик

...Турмуш бўлар чиройлик

Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. 

Туманимизда ҳам оила фаровонлиги, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган деҳқонларимиз кўп.  Хусусан, Янгиҳаёт маҳалласи Ертешар қишлоғида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркор Зарнигор Зиёдуллаева  турмуш ўртоғи билан биргаликда банкдан кредит олиб, ҳовлисида иссиқхона ташкил этди.

— Иссиқхонамизда редиска, шолғом, саримсоқпиёз, кўкат каби турфа хил зироатлар экиб, парваришлаяпмиз. Редискани деярли сотиб бўлдик; яхшигина даромад кўрдик, — дейди З. Зиёдуллаева. — Қолган маҳсулотларни ҳам тез кунларда бозорга олиб чиқиш ниятидамиз. Ҳосилдорлик яхши. Келгусида иссиқхона майдонини янада кенгайтириб, лимон, бодринг етиштиришни ҳам йўлга қўймоқчимиз.  Томорқада ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб рўзғоримиз обод бўлмоқда.

«Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик» дейишганидек, томорқада ундирилган ризқу насиба оила дастурхонини  ҳам тўлдириб турибди. 

Буларнинг барчаси мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган  эътибор натижасидир.  



комментариев