ОЛИМЖОН ЎСАРОВ – ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИ ИЖОДИЙ УЮШМАСИ РАИСИ
Кеча Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Таниқли журналист Олимжон Ўсаров бир овоздан уюшманинг янги раиси этиб сайланди. О.Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган.