ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Бугун туман ҳокимлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган туман ҳокими Б. Бобоназаров илғор тадбиркор ва ишбилармонларни ютуқ билан қутлаб, қимматбаҳо совғаларини топширди.