» Фан ойлиги якунланди

Фан ойлиги якунланди


  Маълумки, юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида май ойи инглиз тили фани ойлиги деб белгиланган эди. Мазкур ойлик доирасида 23-мактабда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, «Welcome to English land» деб номланган фестивалда ўқувчилар чет тили борасидаги билим ва маҳоратларини намойиш этишди. Инглиз тилида янграган шеър, қўшиқ, саҳна кўринишлари, кўргазмали қуроллар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Фан ойлигида фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

комментариев