» » Ёшлар махсус сертификатлар билан тақдирланди

Ёшлар махсус сертификатлар билан тақдирланди


         Тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида 2021 йил 27-феврал куни “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ташкил этилди. “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” туман хокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман Адлия бўлими ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилди. Ушбу бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасида тумандаги ишсиз фуқаролар, Олий ва ўрта махсус таьлимини битирганлар, харбий хизматни тугатганлар, уюшмаган ёшлар, ишсиз хотин-қизлар, 2-сон касб-ҳунар мактаби битирувчилари бўйича мехнат ярмаркаси ўтказилди.

    Мазкур меҳнат ярмаркасига тумандаги 85 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар жалб этилган ҳолда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди ва ушбу меҳнат ярмаркасида  иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган  250  га  яқин бўш (вакант)  ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди. Ушбу ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 200 га яқин ишсиз фуқаролар жалб этилди.
     Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича  маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 95нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар расмийлаштириб берилди ва ишга жойлаштирилди. Тойлоқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида 85 нафарига касб ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар расмийлаштириб берилди. Тойлоқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабидаги 180 нафар битирувчиларга сертификатлар топширилди. 

Ишга жойлашган фуқаролардан 34 нафари хотин-қизларни, 37 нафари ёшларни  ташкил этиб, ишга жойлаштирилганлардан 5 нафари касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшларни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да иштирок этган ва ўзларига мақбул келадиган иш топа олмаган32 нафар фуқароларга  маълумоти ва мутахассислиги хусусиятларини эътиборга олган ҳолда кейинги меҳнат ярмаркасида иштирок этиши бўйича кўрсатмалар берилди ва 26 нафари меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда маслаҳатлар берилди.
 
Тойлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

комментариев