» » Сайёр судда 6 нафар шахс жавобгарликдан озод қилинди

Сайёр судда 6 нафар шахс жавобгарликдан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси М.Эргашев томонидан туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр суд мажлисида 12 нафар шахс йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганлиги учун уларга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Шундан, 6 нафар шахс биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги, ўттиз кунлик муддат ичида автомашинада йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиб, йўл қўйилган қонун бузилишини бартараф қилганлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар, МЖтК 271-моддаси 11-бандига асосан юритишдан тугатилди ва жавобгарликдан озод қилинди.

Шунингдек, мазкур сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-поцессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун–моҳияти тушунтирилди.

комментариев