» » УЗУНҚИШЛОҚДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

УЗУНҚИШЛОҚДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Кеча, Узунқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9-умумтаълим мактабида ҳам маҳалланинг аҳолиси ва уюшмаган ёшлари билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, тумандаги 9-умумтаьлим мактаби директори, М.Мирзоева, туман халқ таълими бўлими методисти М.Мирваффоева, Тойлоқ туман 29-сон БМСМ ходимлари Ж.Сирожов, А.Тўхтаев,  профилактика инспектори Й.Ядгаров ва 4-сектор котиби Ю.Турсунпўлатовлар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев сўзга чиқиб “2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича кўрилаётган амалий ишлар тўғрисида маъруза қилди.
«Бир зиёли ¬ бир маҳаллага маънавий ҳомий» тамойили асосида 9-умумьталим мактаби директори М.Мирзоева, Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши депутати  Н.Акрамова сўзга чиқиб, инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик ғояларининг инсон камолатидаги аҳамияти ҳамда олиб борилаётган ислоҳатларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида фикр-мулоҳазаларини баён қилди.
Тадбир давомида 5 та муҳим ташаббус доирасидаги шахмат, футбол, расм чизиш, қўшиқ, рақс каби тадбирларда фаол иштирок этган ёшларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва китоблар жамланмалари топширилди.
Шундан сўнг, туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
                     А.БАҲРОНОВ, 
 ММИБ директор ўринбосари

комментариев