» » ОЛОВҚАЛБ ЁШЛАР ТОБЛАНАДИГАН МАКТАБ

ОЛОВҚАЛБ ЁШЛАР ТОБЛАНАДИГАН МАКТАБ

      Миллий армиямиз сафида бўлишни орзу қилаётган йигит-қизларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Бунда ҳарбийларимиз томонидан ташкил этилаётган турли тадбирлар муҳим аҳамият касб  этмоқда.
  Шундай тадбирлардан бири ¬«Янги Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли Марказий ҳарбий округ томонидан туман БЎСМ ўйингоҳида ташкил этилди. «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида ўтган ушбу байрамона тадбир¬ ёшлар ҳабий ватанпарварлик фестивалига туман ХТБ га қарашли барча мактаблардан ўқувчи-ёшлар, маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар вакиллари қатнашдилар. Фестивал ўқувчи –ёшлар қалбида жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини юксалтириш шунингдек уларда, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат фҳурмат туйғусини шакллантириш. 
  Тадбирда сўзга чиққанлар Туман ҳокимининг ўрибосари Ж. Ҳақбердиев, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли Марказий ҳарбий округ вакили, подполковник Ш.Абдураҳимов ва бошқалар ҳам бу каби тадбирларнингёшлар тарбиясидаги муҳим аҳамиятига тўхталдилар. Шундан сўнг МҲОнинг турли  ҳарбий тузилмалари ҳарбий хизматчилари томонидан  жанговар тайёргарлик машқлари намойиш этилди.
Ўқувчи-ёшлар эса аскар акаларидан замонавий қурол-аслаҳалар ва жанговар техникалардан фойдаланиш сирларини ўргандилар. Туман БЎСМ ёш таэквондочиларининг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, МҲО ҳарбий оркестри ва туман маданият бўлими хонандалари ижросидаги концерт дастури ҳам мароқли бўлди.
                    А.САЛОМ,
        А.ОРЗИМУРОДОВ,

комментариев