» » “Ёшлар дафтари”даги йигит-қизлар саёҳатга чиқишди

“Ёшлар дафтари”даги йигит-қизлар саёҳатга чиқишди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугун туман ҳокимлиги томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган таллиоталик йигит-қизлар Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳатга йўл олишди. Ёшлар саёҳат давомида тарих билан юзлашган диққатга сазовор бино ва иншоотларини томоша қилишди. 


Улар дастур асосида вилоятимизнинг муқаддас қадамжоларида бўлишиб, маънавий ҳордиқ чиқаришди.


Бу каби саёҳат тадбирлари ёшларнинг қалбида Ватанга муҳаббат туйғуси шаклланишига замин яратиш билан бирга давлатимизнинг бой ўтмиш тарихидан хабардор бўлишига хизмат қилади.


Дастур асосида туманимиздаги барча маҳаллалар ёшлари учун саёҳатлар ташкил этилади.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев