» » 9 апрель – Тойлоқ тумани ташкил топган кун

9 апрель – Тойлоқ тумани ташкил топган кун

МИСРУ ШОМДАН-ДА ГЎЗАЛ...  
      Машҳур «Бобурнома» асари муаллифи  латофатда бетакрор туманимизга ана шундай юксак баҳо берган эди.
        Шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур қомусий асарининг фирдавсмонанд Самарқандга бағишланган илк бобларидан бирида шундай ёзади: «...Яна бири Шовдор (яъни Тойлоқ) туманидур. Хейли яхши тумандур... Суйи фаровон.. Миср ва Шом кўрган равандалар мунча чоғлиқ ердин нишон бермайдурлар...» Бугун мафтункор туманимизга келган ҳар бир меҳмон унинг тароватини кўриб, Мирзо Бобур бежизга  Тойлоқ заминини ўша даврнинг Равзаи Ризвони  дея таърифланган  Миср ва Шом(Сурия)дан  устун қўймаганлигини англаб етади. Негаки, Мустақиллигимиз тенгдоши бўлмиш фусункор Тойлоқнинг латофати  ҳар қандай кишининг ақлини шошириб қўяди. Ўтган 29 йил ичида  юз берган юз берган  ҳаётбахш ўзгаришларни сўз билан таърифлаш мушкул. Туман маркази-ю  барча маҳалла ва қишлоқларда амалга оширилган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, кўплаб янги корхоналарнинг барпо этилиши ва тадбиркорлик фаолияти учун яратилаётган қулай шароитлар,қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш каби жабҳаларда эришилаётган ютуқлар  аҳоли турмуш фаровонлигининг яхшиланишига хизмат қилмоқда.                                                                                                                    Тойлоқ ер майдони жиҳатидан (272 кв.км.) вилоятимизда энг кичик қишлоқ тумани бўлса-да,  бўлса-да, аҳоли сони бўйича (203 мингдан кўпроқ)  7-ўринда туради. Бу эса туманда аҳоли зичлигининг ниҳоятда юқорилигидан, яъни 1кв. км.га 710 киши тўғри келишидан  далолат беради. Ушбу кўрсаткич мамлакатимиз бўйича ўртача 76 кишидан сал кўпроқни ташкил этишини инобатга олсак, туман раҳбарларининг аҳолини, шу жумладан ёшларни янги иш ўринлари билан, эҳтиёжманд оилаларни турар жой билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари нечоғлик аҳамиятли эканлигини тушуниш қийин эмас.                                               Давлатимиз раҳбарининг  бундан 19 йил олдин туманимизда ўтказилган тадбирлардан бирида: «Тойлоқда фақат  бахтли инсонлар яшайдилар». деган эътирофи кўҳна Шовдорнинг  бугунги ҳусну жамолига ҳар жиҳатдан ярашиб турган бўлса, не ажаб.
                                              А. САЛОМ.

комментариев