» » "Санъат ва меҳнат инсонни тарбиялайди"

"Санъат ва меҳнат инсонни тарбиялайди"

12-мактабда "Амалий фанлар ойлиги" доирасида юқоридаги шиор остида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқувчиларининг кулолчилик, тўқувчилик, каштачилик, темирчилик, дурадгорлик, наққашлик каби миллий ҳунармандчилик тўгаракда ишлаб чиқарган маҳсулотлари, ва ёш рассомлар , ёш китобхонлар тўгараклари иштирокчиларининг  ижодлари  кўргазмаси намойиш этилди. Шунингек, қизлар ўртасида салат ва мевалардан гўзал шакллар чиқариш, ўғил болалар ўртасида ош чемпионатлари ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Мактаб бадиий санъат иштирокчилари эса рақс ва қўшиқлар ижро этишиб, тадбир қатнашчиси бўлган ота-оналар, ўқитувчилар ва меҳмонларнинг олқишларига сазовор бўлишди.
Табирда 2-сектор вакили Ш. Маматқулов, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғаффоров, ХТБ мудири Х.Хожиқулов, вилоят ХТБ вакили Н. Ибрагимов, туман кегаши депутати М. Йўлдошевалар қатнашишди.
Ўқувчиларни касб.-ҳунарга тайёрлашда жонбозлик кўрсатган меҳнат таълими ўқитувчиси Зафар Ҳайдаровнинг  меҳнати тасаннолар айтишга арзийди. Тадбир ўртасида раҳбарият томонидан ташкилотчилар ва иштирокчиларга ХТБ нинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

комментариев