» » ЭЗГУЛИК УЛАШУВЧИЛАРГА ЗИЁН ЕТКАЗМАНГ!

ЭЗГУЛИК УЛАШУВЧИЛАРГА ЗИЁН ЕТКАЗМАНГ!

*Она табиат – чекмасин азият      
      
  Маълумки, дарахтлар эса эзгулик улашувчи инсонларга ўхшайдилар, Уларнинг меваси неъмат, сояси роҳат. Гуллаганда таровати кўнгилни хушласа, манзараси масканларга  кўрк беради. Ота-боболаримиз оилада фарзанд, айниқса ўғил фарзанд туғилса,  яхши ният билан мевали ва кун келиб иморатига ярайди, деган мақсадда ёғочбоп дарахт экканлар. Зеро, экилган ниҳол кун келиб келажак авлодга асқотади, нафи тегади. Ана шу оддий ҳақиқатни тушунмайдиган,  тушунганда =ам уни менсимайдиган  кимсалар ҳам борки, уларнинг ишлари кўнгилни хира қилади. Гоҳида  кўчаларда айрим тадбиркорларимизнинг дарахтларга муҳрланганн  ғалати  «тарғибот рекламалари» кишининг фиғонини  оширади. Афсуски,  маҳалла  фаоллари, зиёлилар, маънавият соҳаси вакиллари   уларни кўриб,  кўрмасликка  олишади.       
   Суратларни кўриб, хулоса чиқаришни ўзингизга ҳавола  қилдик.
                                                                               Т. ШЕРОВ, 
               Ўзбекистон Экологик партияси, туман кенгаши раиси.

комментариев