» » Туманда 1738 нафар фуқаролар дафтарлардан чиқарилди

Туманда 1738 нафар фуқаролар дафтарлардан чиқарилди


   Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашнинг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини кенгаш раиси Б. Бобоназаров олиб борди. 
   Сессияда кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар муҳокама этилди:
   1.“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш.
  2.“Ёшлар дафтари”га киритилган талабаларнинг контракт пулини “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан тўлаб бериш тўғрисида.
  3.“Самделфин” фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилганр ер  ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида.
    Сессияда дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилганлиги, улар иш билан таъминланганлиги ҳамда даромд манбаига эга бўлганлиги инобатга олиниб, 230 нафар фуқароларни “Темир дафтардан, 744 нафар ёшларни “Ёшлар дафтари”дан, 764 нафар хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш таклиф этилди.

  Шунингдек, оилавий шароити оғир, боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг кантракт пулини “Ёшлар жамғармасидан тўлаб бериш,  “Самделфин” фермер хўжалиги шартномада кўрсатилган шартларни бажармаганлиги, унумдор ердан мақсадсиз фойдаланганлиги ва қаровсиз қолдирганлиги, ишчи ўрни яратмаганлигини инобатга олиб, ер ижара шартномасини бекор қилиш масаласи депутатлар томонидан муҳокама этилди.
   Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини танаффуссиз якунлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.  

комментариев