
Сўнг, пул ишлаш мақсадида ўзининг истеъмолидан қолган “героин” гиёҳвандлик моддасини сотиш учун мижоз қидира бошлаган. Шу орада Д.Элибоев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг назарига тушган.
2020 йил 25 ноябрь куни Д.Элибоев 0,1 грамм “героин” гиёҳвандлик моддасини “Азиз” ва “Бобир” исмли шахсларга сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноий қилмиши фош этилди ва қўлга олинди. У тергов жараёнида бу гиёҳванд моддани ўзи истеъмол қилиш учун “Раим” исмли дўстидан олганлиги ва истеъмолидан қолган миқдорини сотмоқчи бўлганлигини тан олди.
Гиёҳвандфурушнинг жиноий қилмиши гувоҳларнинг кўрсатмаларида ҳам тасдиқланди. Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида Д.Элибоев Ўзбекистан Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси, 2-қисми билан айбдор деб топилди ва 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу тариқа осон пул топиш мақсадида қонунни қўпол равишда бузган гиёҳвандфурушнинг қилмиши фош этилиб, қинғир ишларига чек қўйилди.
Бугинги кунда ушбу жирканч иллатнинг орқасидан жамиятда салбий оқибатлар, уларни истеъмол қилиш натижасида эса аҳоли генефондининг зарарланиши каби холатлар юзага келмоқда. Бунинг олдини олиш учун ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли офатлардан асраш хар бир фуқаронинг бурчи эканлигини яна бир бор англамоғимиз даркор.
Пўлат ҒАФФОРОВ
комментариев