» » ТДШУ талабалари партия ғояларини қўллаб-қувватлашди

ТДШУ талабалари партия ғояларини қўллаб-қувватлашди

ТДШУ талабалари партия ғояларини қўллаб-қуватлашдиO’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар билан ишлаш” бўлими ва O’zLiDeP Миробод туман Кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент Давлат Шарқшунослик университетида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда ҳозирги кундаги сиёсий жараёнлар, давлат томонидан ёшларга берилаётган эътибор, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, O’zLiDePнинг ёшлар учун ишлаб чиқилган кенг қамровли лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва ёшларимиз ҳаётига дахлдор бўлган масалалар кўриб чиқилди.
Бугун мамлакатимизда янги жамият барпо этилмоқда. Янги Ўзбекистонни қуришда барчамиз, ёшларимиз билан биргаликда ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Биз кўзлаган юксак марраларга эришишнинг энг катта, энг муҳим шарти ва омили – бу авваламбор ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлод ёшларига кўпроқ эътибор ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда замонавий билм ва касб-ҳунарларни пухта эгалланган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшлармиз кўпайиб бориши барчамизни қувонтиради. Юртимиз ёшлари ўртасида илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида, умуман, барча жабҳаларда жонбозлик кўрсатиб келаётган азамат йигитларимиз жуда кўп. Улар ўзининг жисмоний ва маънавий салоҳияти, истеъдод ва маҳоратини намоён этиши учун зарур шароитларни яратиб бериш борасида мамлакатимизда кўп ишлар қилинаяпти. Айни вақтда ҳалол ва самарали меҳнати, илмий-ижодий ютуқлари, Ватанга садоқатли хизмати билан барчага ўрнак бўлаётган мард ўғлонларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказидадир.    
Тадбир доирасида “Ёш раҳбарлар лабораторияси”, “Келажакка касб-ҳунар билан”, “Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Хавфсиз интернет”, “Парламентда менинг ўрним” “Ёш мукдор - юрт таянчи”, “O’zLiDeP кутбхонаси” каби партия лойиҳаларининг қисқача мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди.
Очиқ мулоқотда партия вакиллари, депутатлар ва ёшлар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб галдаги қилиниши керак бўлган ишлар белгиланиб олинди. 
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати.

комментариев