» » ЧЎМИЛИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТСИН!

ЧЎМИЛИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТСИН!

 Туман ҳудудида чўмилиш мавсумида  сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш борасида Тойлоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ва  Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 20 майдаги “Сув ҳавзаларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 63-сонли буйруғида белгиланган вазифалар  ижросини таъминлаш мақсадида, бир қатор ишларни амалга оширмоқда.                               Жумладан,туман  ФВБ, ИИБ, ирригация тизимлари ходимлари билан, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси, Сиёб дарёчаси, Дарғом, Боғизоғон, Шавдор, каналларида жами 14 маротаба рейд тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда 115 нафар фуқаролар қамраб олинди. Рейд тадбирларида асосий эътибор сувда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида аҳолига тушунчалар беришга қаратилиб, тадбирлар давомида фуқароларга мавзуга оид жами 60 дона мавзуга оид эслатмалар тарқатилди. Чўкиш ҳолатлари кўплаб қайид этиладиган, шунингдек аҳоли кўп чўмиладиган чўмилиш рухсат этилмаган сув объектлари ҳудудига жами 30 дан ортиқ “Чўмилиш қатъий тақиқланади!”, “Купание строго запрещается!” огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган махсус тақиқловчи белгилар ўрнатилди. 
Афсуски,кўрилаётган чораларга қарамай, фуқароларнинг сувда чўкиб ҳалок бўлиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ҳодисалар ҳамон содир бўлмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги 2 йил ва 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз ҳудудидаги сув ҳавзаларида 20 нафар фуқароларнинг сувда чўкиб ҳалок бўлиши қайд қилинган. Ушбу кўрсаткичнинг 60 фоизини фуқароларнинг эҳтиётсизлиги, 25 фоизини маст ҳолда чўмилиши, 10  фоизини ота-оналарнинг ёш-вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдириши ва 5 фоизини номаълум сабаблар ташкил этади.
Юқоридаги каби аянчли ҳолатларнинг олдини олиш учун  фуқаролардан қуйидагиларга риоя қилишларини сўраймиз :
- чўмилиш таъқиқланган сув ҳавзаларида чўмилмаслик;
- оқим тезлиги юқори ва номаълум чуқурликдаги, сувга тушмаслик; 
- маст ҳолда чўмилмаслик;
- ёш, вояга етмаган болаларни ота-оналарнинг назоратсиз қолдирмаслик;
- чўмилиш қоидаларига риоя қилиш (қизиб турган тана ҳарорати билан бирдан ҳарорати паст бўлган сувга шўнғимаслик).
Тойлоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими фуқаролардан юқоридаги қоидаларга амал қилишларини ҳамда ёш болаларни назоратсиз қолдирмасликларини сўрайди.
Ш.ХУДОЙҚУЛОВ,
Тойлоқ тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ 
бошлиғи, катта лейтенант.

комментариев