» » Фарзанд келажаги ҳақида қайғуриш ота-оналарнинг вазифаси!

Фарзанд келажаги ҳақида қайғуриш ота-оналарнинг вазифаси!

Ҳурматли ота-оналарга МУРОЖААТИМИЗ!Ҳар бир мамлакатнинг жамият тараққиёти, у ерда илм фаннинг қай даражада ривож топганлиги билан узвий боғлиқдир. Илмга ва уни ўрганишга қаратилаётган эътибор шу давлатнинг эртанги кунини белгилаб беради. Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш учун бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда, Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони йилдан йилга ошиб, бугунги кунда юртимизда 141 та олий таълим муассасаси фаолият юритиб, малакали ва етук кадрларни тайёрлашда хизмат қилмоқда.  
Ўз йўналишида таянч олий ўқув юрти ҳисобланган барча етакчи университет ва институтларнинг республика бўйлаб филиаллари ҳам ташкил этилган. Шу билан бирга юртимизда АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Россия, Ҳиндистон, Сингапур, Малайзия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда 22 та хорижий олий таълим муассасаси ва филиаллари фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирда Самарқандда ҳам 10 та олий ўқув юртлари фаолият олиб бормоқда, шунингдек СамДУнинг Ургут ва Каттақўрғон филиаллари ҳам ташкил этилди.
ОТМларда сиртқи ва кечки таълим шаклининг жорий этилганлиги ҳам ота-она ва фарзандларимиз учун яратилаётган катта имкониятдир.
Сизнинг, азиз фарзандларингиз  учун ҳам кўплаб имкониялар яратилиб, ҳусусан умумтаълим муассасалари битирувчи ўқувчилари дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларига муддатдан олдин ўқишга кириш, бир вақтнинг ўзида 5 та олий ўқув юртига ҳужжат топшириш, бир қанча имтиёзлар ва сертификатларни қўлга киритиш имкониятларига эга бўлмоқдалар. Шунингдек юртимиздаги қатор олий таълим муассасалари, мактаблар, туман шаҳарларда тайёрлов курслари фаолияти йўлга қўйилиб, қулай шарт-шароитлар яратилиб, абитуриентларни ўқишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Энг асосийси хужжатлар онлайн тарзда топширилмоқда. 
Хурматли ота-оналар!
Фарзандингизни илмли қилиш,  сизнинг келажакка қўйилган энг катта инвестициянгиз эканини унутманг! Зеро фарзандларимизга тўғри йўл кўрсатиш биз ота-оналарнинг бурчимиздир.

Хурмат билан, Тойлоқ туман ХТБ мудири Ҳуршид Хожиқулов

комментариев