» » Уламолар тарғибот гуруҳи – Самарқандда

Уламолар тарғибот гуруҳи – Самарқандда

Юртимиз уламоларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи вакиллари Самарқанд вилоятига келиб, аҳоли билан суҳбатлашмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов ва раис маслаҳатчиси С.Шарипов Самарқанд шаҳридаги “Шоҳи Зинда” жоме масжидида пешин намозини адо этиб, бу ерга келган намозхонлар билан суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, шукрнинг фазилати ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, бугунги кунда коронавирус пандемияси сабабли республика комиссияси томонидан белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ўтказилган суҳбатлар жараёнида пойтахтдан келган уламолар ва имом-хатиблар ёшлар таълим-тарбияси, ота-она ва фарзандларнинг бир-бирлари олдидаги бурчлари, жамиятдаги ахлоқий муносабат ҳақида ўз фикрларини баён этишди.
Тадбирлар доирасида маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар етказилмоқда.

zarnews.uz

комментариев