» » ЁНҒИН ХАВФИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

ЁНҒИН ХАВФИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

 Тойлоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги мавжуд корхона, муассасса, ташкилотлар ва ахоли яшаш хонадонларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таьминлашда тизимли профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда.                            Таъкидлаш жоизки, тумандаги содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий қисми аҳоли яшаш хонадонларига тўғри келади                      2021 йилнинг  7 ойи давомида туманда 22 та ёнғин содир бўлиб, шулардан 18 таси аҳоли яшаш хонадонларида, фақат биттаси давлат тасарруфидаги объектда, 3таси бошқа объектларда  содир бўлган.Натижада бир нафар инсон куйиш тан жароҳати олган.  Йил бошидан буён ходимларимиз тумандаги 34 минг аҳоли яшаш хонадонлари  профилактик сухбатлардан ўтказдилар. Профилактик ишлар давомида аҳолига содир бўлаётган ёнғинларнинг аянчли оқибатлари, ёнғинларнинг инсонларга келтираётган моддий ва маьнавий зарарлари ҳақида яққол мисоллар тарзида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари  тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида фуқароларга туман ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган сел, сув тошқин  ҳодисалари вақтида ҳаракатланиш қоидалари тўғрисида тушунча ва тавсиялар бериб келинмоқда.               Ҳурматли тумандошлар! Туман фавқулодда вазиятлар бўлими, сизлардан ўзингизни ва яқинларингизни фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлардан асрашингизда қуйидаги хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларингизни сўрайди; 
­ёш болаларни назоратсиз қолдирманг!, ёш болаларга электр мосламалари ва газ ускуналаридан фойдаланишларига йўл қўйманг!, ­ёши улуғ кекса кишиларни уйда ёлғиз қолдириб кетманг  ­Хонада газ ҳидини сезсангиз, шамоллатиш чорасини кўринг!                   ­ностандарт электр ва газ ускуналаридан фойдаланманг!                               ­
Маиший газ балонларни ертўла ва яшаш хоналарига ўрнатманг хамда улардан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этинг!
­ вақтинчалик ва очиқ ҳолатдаги электр симларидан фойдаланманг! Юқоридаги каби ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш билан сиз ўзингиз ва яқинланингизнинг хаёти, соғлиғи ва мол ­мулкларини ёнғиндан асраб қолган бўласиз.
   
     Хўжақул ШОДМОНОВ,
 Тойлоқ тумани ФВБ ЁНваПБ бошлиғи, майор.

комментариев