» » ДИЛЛАРГА ҲАЯЖОН БАХШ ЭТГАН АЙЁМ

ДИЛЛАРГА ҲАЯЖОН БАХШ ЭТГАН АЙЁМ

  Янги  ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаган ва 750 нафар ўқувчини бағрига олган  58-мактабда  ўтказилган  Билимлар куни тадбирига  Узунқишлоқ МФЙ фаоллари, ота-оналар, фахрий устозлар ва бошқа меҳмонлар таклиф этилди. Сўзга чиққанлар: захматкаш таълим фахрийлари – Зикир Мўминов, Зокир Аҳадов, Адаш Мажидов, шоир ва журналист Абдулла Нисоров, туман ИИБ ходими Йўлчи Ёдгоров ва бошқалар мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитларга юқори баҳо бериб, қутлуғ айём билан педагогик  жамоа устозларини  муборакбод қилдилар . Таълим даргоҳига илк бор қадам қўйган  52 нафар 1-синф ўқувчиларига Президентимиз совғалари тантанали тарзда топширилди; улар томонидан Ватан ҳақидаги шеърлар янгради, қўшиқ ва рақлар ижро этилди. Шундан кейин дилларни ҳаяжонга солиб, янграган Биринчи қўнғироқ садолари остида ўқувчилар синфларга киришди. Ўқув йили Мустақиллик дарслари билан бошланди. 
                     М. МИРВАФОЕВА.

комментариев