» » ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

«Ёшлар мураббийси» кўрик-танловининг Тойлоқ туман босқичи якунланиб, беллашувнинг вилоят босқичи иштирокчиларининг номлари маълум бўлди.
       Туман маҳалла ва оилани қўллаб­ қувватлаш туман бўлими кексалар ва фахрийларни қўллаб қувватлаш  ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган танловда 4та сектордаги маҳаллалардан 24 нафар меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Нуфузли ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларини белгиланган Низомга мувофиқ баҳолаб боришди. Якунда барча шартлар бўйича энг юқори натижаларни қайд этган сочаклик таълим фахрийси, ижодкор Адаш Эгамбердиев ҳамда яна бир фахрий ижодкор мураббий , Равот маҳалласида яшовчи Ўғилой Йўлдошевалар ғолибликни қўлга киритишди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Бахшитепалик Зиёдулло Салимов ва  ўртақишлоқлик Зиёдулло Исмоиловлар кейинги совринли ўринларни эгаллаган бўлишса,  равотлик Жўрақул Саидмуродов, Эътибор Алиқулова, қўрғончалик Жамила Очилова, шопўлотлик Тўхтатош Турдиева,  ғўлбалик Турдигул Умарова, Мухтасар Эшонқулова, навзандаклик Даврон Солиев ва бошқаларларнинг фаол қатнашганликлари қайд этилди.
                               Нўъмон ЖУМАБОЕВ,
                             Ҳакамлар ҳайъати раиси.

комментариев