
Бунинг натижасида мамлакатимизда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келди. Бу турдаги жиноятга қарши курашда, жаҳонда одамга нисбатан қонунга хилоф битимни амалга ошириш, ғайриқонуний фаолият билан шуғулланишга мажбурлаш сингари одам савдосининг янги шакллари учун жавобгарлик белгилаш, жабрланган ожиз аҳволдаги шахслар, ҳомиладор аёллар ва болаларнинг манфаатларини жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали муҳофаза қилишни кучайтириш, жиноятни фош этишда фаол ҳамкорлик қилганларнинг жазосини енгиллаштириш, мажбурлаш остида ғайриқонуний фаолиятда иштирок этган жабрланганларни жазодан озод қилиш, етказилган зарарни ундириш, жиноят профилактикаси механизмлари, халқаро ҳуқуқ нормалари, миллий қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти амалга оширилмоқда.
Хусусан, мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосининг хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида бир қатор шартнома ва келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, мамлакатимизда одам савдосига қарши кураш борасида 17 август 2020 йилда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги тахрирдаги, 29 сентябрь 2010 йилда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, 2014 йилда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилиниб, хаётга тадбиқ этиб келинмоқда.
Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг «Қонун устуворлиги, тартиб-интизом, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни таъминлашга алоҳида эътибор беришмиз лозим» деган, эзгу ғояларга асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш масалаларини хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида таҳлил этишда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиб ўтиш зарурлигини кўрсатиб ўтилган. Жумладан:
- одам савдоси тушунчаси, ушбу жиноят қурбонлари ҳуқуқий ҳолатини жиноят ҳуқуқ ва бошқа ҳуқуқ соҳалари асосида комплекс тарзда тадқиқ этилиши;
- одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ институционал механизмларни амалга оширишда миллий қонунчиликда мавжудюридик нормалар, кафолатлар ва уларни амалиётда қўллаш тартиби таҳлил қилиниши;
- одам савдосига қарши курашишда алоҳида тоифадаги қурбонлар, яъни аёллар, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатларини акс эттирган янги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда лойиҳалар таклиф этилишини белгилаб берилган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда одам савдосининг янги кўринишларга қарши кураш ва уни олдини олиш борасида халқаро ҳамжамият томонидан бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда, уларни бевосита Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига сингдириш орқали одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича нафақат жиноят қонунчилиги, балқи бошқа қонун нормаларини такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.
Сирожиддинбек ЧОРИЕВ,
Самарқанд ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия капитани.
комментариев